Анвар Бердиев: "Футболчи ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини тута билиши керак"

  • Mr.NoBoDy 09.05.2024 21:25
  • 96
  • 30

Про лиганинг 7-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Қўқон-1912" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ўзбекистон аҳлини "Хотира ва қадрлаш куни" билан табриклайман. Ўйинни кўрдинглар, "Қўқон-1912" жамоаси бежизга жадвалда етакчи эмаслигини исботлади. Бутун учрашув давомида кучли босимга дуч келдик. Йигитлар ирода кўрсатишди, ўтган ўйинларда бой берилган очколар учун ҳам бугун ютишимиз зарур эди.

- "Олимпик МобиУз" билан ўйинда футболчиларга эътироз қилгансиз. Бугунги ҳолат қандай бўлди?

- Ҳар бир ўйин ортда қолганидан сўнг тарих. "Олимпик МобиУз"га қарши ўйинда йўл қўйилган хатоликлар бошқа қайтарилмаслиги учун ишлаймиз. Бугунги учрашувда футболчилар ўзларига берилган кўрсатмаларни аъло даражада уддалашди. Фурсатдан фойдаланиб бизга ишонч билдираётган мухлисларга ва жамоамиз раҳбариятига миннатдорчилик билдираман.

- Жасур Ўриновга кўрсатилган қизил карточка ҳақида фикрингиз?

- Футболчи бу каби вазиятларда ҳар доим ўзини тута билиши керак. Қизил карточка берилдими, демак етарлича асос бор. Жасур Ўринов билан бу борада алоҳида суҳбатлашиб оламиз.

Ўхшаш янгиликлар