Февзи Давлетов: "Жамоада рақобат бўлиши керак"

  • Mr.NoBoDy 28.04.2024 21:50
  • 87
  • 30

Ўзбекистон кубогининг 3-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Локомотив-БФК" (6:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Февзи Давлетов ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Ўйинни назорат қилишга интилдик. Биринчи бўлим озроқ қийин ўтди. Иккинчи бўлимда вазиятларимиз кўпайди, голлар урдик. Ўйин натижасидан қониқиш ҳосил қилдим. Ишлашда давом этамиз.

Ҳар бир учрашувда энг тайёр бўлганларни майдонга туширамиз. Жамоада рақобат бўлиши керак. Олдимизда Суперлига учрашувлари кутиб турибди.

- Жароҳатдан қайтган Нимели ва дебют ўйинда гол урган Абдуҳамидовлар ҳақида фикрингиз?

- Албатта, Нимели жароҳат сабаб бизга ёрдам бера олмаётганди. Бугун у майдонда тушди ва гол урди. Секин-секин тикланиб бораяпти.

Сарвар Абдуҳамидов бугун дебют голини урди. Ёш футболчининг майдондаги ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдим.

Ўхшаш янгиликлар