"Барселона" ва "Бавария" шов-шувли алмашинувни амалга ошириши мумкин

  • Mr.NoBoDy 28.04.2024 21:50
  • 96
  • 30

Каталония гранди хавбекни янги мавсум учун кузатмоқда.

Испан ОАВ хабарига кўра, икки юлдузлар иштирокида грандлар ўртасида алмашинув рўй бериши мумкин. Гап Киммих ва Араухо ҳақида кетмоқда.

"Бавария" Киммихни 50 млн еврога баҳоламоқда. У Араухо бўйича битимнинг бир қисми бўлиши мумкин. Каталонияликлар ҳимоячи билан хайрлашмоқчи эмас, аммо молиявий қийинчилик сабаб 100 млн евродан бошланадиган таклифни кўриб чиқишга тайёр.

Бундан ташқари, битимга де Йонг кириши мумкин, аммо нидерландиялик билан вариант эҳтимоли паст.

Ўхшаш янгиликлар