Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади

  • Mr.NoBoDy 30.04.2024 11:25
  • 117
  • 30

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Осиё Кубоги финалида иштирок этмайди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси футболчи тўп тепадиган "Ланс" клубидан ярим финал босқичига қадар бўлган муддат учун рухсат олган ва келишувга эришган. Эндиликда ўйинчи Франция клуби ихтиёрига қайтиши лозим. Олдинда "Ланс"ни 3 май кунги "Лорьян"га қарши муҳим баҳс кутиб турибди, шу боис бош мураббий Франк Эз футболчини таркибда кўришни хоҳлайди. 

Абдуқодир Ҳусанов U-23 Осиё Кубогида 3 та ўйин ўтказиб, ўз вазифасини аъло даражада бажарди ва Олимпиада йўлланмаси қўлга киритилишида катта ҳисса қўшди. 

Эслатиб ўтамиз, Тимур Кападзе қўл остидаги жамоанинг финал учрашуви 3 май куни 20:30 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар