Роналдо Бразилиядаги клубини сотди, энди навбат Испаниядаги клубга келди

  • Mr.NoBoDy 30.04.2024 14:22
  • 135
  • 30

Роналдо ўз клубларини сотмоқда.

Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси "Крузейро"даги 90 фоиз улушини йирик супермаркетлар тармоғи эгаси Педро Лоренсога сотди. Бразилия матбуоти келишув қийматини 600 миллион реал (тахминан 120 миллион доллар) деб баҳоламоқда. Собиқ футболчи бу акцияларни 2021 йилда 400 миллион реалга сотиб олган.

Роналдо бошчилигида клуб Бразилия иккинчи дивизионидан юқори лигага кўтарилди, бироқ ўтган мавсумда яна қуйи лигага тушиб кетишга яқин келди ва турнир жадвалида 14-ўринни эгаллади.

"Мен жуда қисқача гапираман, кейинги навбат "Вальядолид"га. Келажакда футбол индустрияси билан боғлиқ иш қиламан, келажакдаги лойиҳаларда янада масъулиятли бўлишга ҳаракат қиламан", - деди бразилиялик собиқ футболчи матбуот анжуманида.

Ўхшаш янгиликлар