Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"

  • Mr.NoBoDy 30.04.2024 14:50
  • 123
  • 30

Ўзбекистон футзал терма жамоаси сардори Дилшод Раҳматов Осиё кубогидаги натижалар ва олдиндаги режалар ҳақида фикрларини билдирди.

"Мен учун олтинчи Осиё кубоги бўлди. Аввалгиларидан фарқли равишда бирорта ўйинда мағлуб бўлмадик ва бронза медалларини қўлга киритдик. Бу мен учун олтинга тенг. Оддий гап бўлиши мумкин, аммо бунинг ортида катта меҳнат турибди. Янги мураббийимиз Хосе Венансио Лопес ёшларни ҳам жалб қилди. Уларнинг аксарияти дебют қилди. Ишлашда давом этамиз. Ўйлайманки, тўғри йўлдамиз. Жаҳон чемпионатида бундан ҳам кучли бўлиб қайтамиз. 

Эрон билан ўйиндан сўнг руҳан тайёр эмасдик. Бир темпни ушлай олмадик. Тожикистон арзимаган хатолардан фойдаланиб кетди. 

Тарих билан яшаш керак эмас. Кечаги ғалаба қозонган бўлсангиз, ҳеч ким ғолиб деб осонликча ўйинни бериб қўймайди. Афғонистон, Тожикистон Жаҳон чемпионатида. Япония гуруҳдан қолиб кетиши кутилмаганди. Осиё кубоги кучсиз жамоалар қолмаганини кўрсатиб берди",- дейди Дилшод Раҳматов. 



Ўхшаш янгиликлар