Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди

  • Mr.NoBoDy 30.04.2024 15:50
  • 126
  • 30

Кеча Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезияни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, Олимпиадага чиқди.

Бугун ҳимоячимиз Абдуқодир Ҳусанов ва ярим ҳимоячи Ҳожимат Эркинов ўз клублари ихтиёрига жўнаб кетишди. Иккала футболчининг клуби билан келишув шундай бўлган эди. Эркинов ўйнаётган "Ал Ваҳда" 3 май куни БАА Лигаси кубоги финалида "Ал Айн"га қарши майдонга тушиши лозим. "Ланс" эса 3 май куни "Лорьян"га қарши ўйин ўтказади. 


Ўхшаш янгиликлар