"Арсенал" учун муаммо шундаки, улар тарихдаги энг яхши жамоалардан бири билан курашишмоқда. Ҳа, "Арсенал" олдинга силжийди, қолган 3 та ўйинда ғалаба қозонса, очколар бўйича ўтган йилги натижасини яхшилайди.
Аммо муаммо – бу "Манчестер Сити". Улар учун ҳам, сўнгги бир неча йил ичида "Ливерпуль" учун ҳам. "Сити" – энг буюк жамоалардан бири бўлиб, ҳар қандай жамоа учун жиддий чақириқ", – деди Кин.
"Арсенал" ҳозирда 80 очко билан АПЛ мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда. "Манчестер Сити" 1 очкога ортда қолмоқда.