U-23 Осиё кубоги. 3-ўрин учун ўйин баҳсда ўзбекистонлик мутахассис ишлайди

  • Mr.NoBoDy 30.04.2024 19:25
  • 162
  • 30

Қатарда U-23 Осиё кубоги ўз якунига етиб бормоқда.

ОФК Ироқ ва Индонезия ўртасидаги 3-ўрин учун баҳсда ишлайдиан расмийлар номини эълон қилди. Унга кўра баҳсни саудиялик Мажид Муҳаммад Ал Шаммари бошчилгидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Ўзбекистонлик Владислав Цейтлин эса назоратчи сифатида ишлайди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳсда ғолиб бўлган жамоа Париж Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритади. Мағлуб Африканинг Гвинея терма жамоаси билан Олимпиада учун сўнгги йўлланма учун ўйин ўтказади.

U-23 Осиё кубоги. 3-ўрин учун ўйин
ИРОҚ - ИНДОНЕЗИЯ
2 май 2024 йил. "Абдуллоҳ бин Ҳалифа" стадиони, Доҳа. 20:30 (Тошкент вақти)
Бош ҳакам:
Мажид Муҳаммад Ал Шаммари (Саудия Арабистони)
Қанот ҳаками 1: Ҳишам Муҳаммад Ал Рефаеи (Саудия Арабистони)
Қанот ҳаками 2: Умар Али Ал Жамол (Саудия Арабистони)
Захира ҳаками: Ҳанна Ҳаттаб (Сурия)
Бешинчи ҳакам: Муҳаммад Каззаз (Сурия)
ВАР: Абдуллоҳ Дафер Ал Шеҳри (Саудия Арабистони)
АВАР: Сивакорн Пу Удом (Таиланд)
Назоратчи: Владислав Цейтлин (Ўзбекистон).


Ўхшаш янгиликлар