"Рома" ҳужумчисини трансферга қўяди

  • Mr.NoBoDy 30.04.2024 19:25
  • 93
  • 30

Римликлар футболчига ишонч билдирмайди.

"Рома" ҳужумчи Тэмми Абрахамни сотиб юбормоқчи, дея хабар берди "Calciomercato".



Римликлар футболчини 30 миллион еврога баҳолашмоқда. 

Кўринишидан, "бўрилар" жароҳати туфайли мавсумнинг асосий қисмини ўтказиб юборган англиялик билан ҳисоблашмайди. 26 ёшли ҳужумчи жорий мавсум барча турнирларда бор-йўғи 6 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди.

"Челси"дан ижарага олинган яна бир форвард Ромелу Лукаку ҳам "Рома"ни тарк этиши мумкин. Томонлар футболчини сотиб олиш борасида келишолмаяпти.

Ўхшаш янгиликлар