"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин

  • Mr.NoBoDy 30.04.2024 20:25
  • 99
  • 30

Бу ҳақда клуб мураббийи маълум қилди.

Мюнхеннинг "Бавария" клубига тегишли бир нечта футболчи Европа Чемпионлар лигаси 1/2 финалининг дастлабки ўйинида жамоасига ёрдам бера олмаслиги мумкин.

Немислар бош мураббийи Томас Тухелнинг айтишича, "Реал Мадрид"га қарши учрашувда Жамол Мусиала, Маттейс де Лигт, Даёт Упамекано, Конрад Лаймер ва Лерой Саненинг майдонга тушиши сўроқ остида турибди.

Эслатиб ўтамиз, "Бавария" — "Реал" учрашуви 1 майга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар