Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"

  • Mr.NoBoDy 30.04.2024 20:50
  • 123
  • 30

"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти Европа Чемпионлар лигаси 1/2 финалидан ўрин олган "Бавария"га қарши дастлабки ўйин олдидан фикр билдирди.

Эслатиб ўтамиз, италиялик мутахассис бир муддат давомида немислар мураббийи вазифасини бажарган.

"Ҳар бир жамоанинг ўзига хос услуби мавжуд. Биз бундан воз кеча олмаймиз. Биз яхши ҳимояланишга ва қарши ҳужумлардан эҳтиёт бўлишга ҳаракат қиламиз. "Бавария"дан кетганим учун улардан қасос олиш ниятим йўқ. Эҳтимол, у ерда узоқроқ қолишим мумкин эди. Менга клуб ва Румминигге жуда ёқади", — деди Анчелотти.

"Бавария" — "Реал" учрашуви 1 майга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар