"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин

  • Mr.NoBoDy 30.04.2024 22:25
  • 141
  • 30

Футболчига Германия ва Италия чемпионлари қизиқиш билдирмоқда.

"Ланс"нинг австриялик ҳимоячиси Кевин Дансо ёзги трансферлар ойнасида клубни тарк этиши мумкин.

Манбанинг маълумотига кўра, Бундеслиганинг янги чемпиони "Байер" клуби 25 ёшли футболчини ўз сафида кўрмоқчи.

Шунингдек, Италиянинг "Интер" клуби ҳам салкам 2 метр бўйга эга Дансони кузатиб бормоқда, бироқ А Серия ғолиби ҳали бир қарорга келмаган.

Ҳимоячининг ўзи эса фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттиришни истамоқда.

Ўхшаш янгиликлар