Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"

  • Mr.NoBoDy 30.04.2024 22:50
  • 132
  • 30

"Реал Мадрид" ҳимоячиси Антонио Рюдигер болалик даврини ёдга олди.

Германиялик футболчи ўспиринлигидаги бахтсиз ҳодисалардан бирини яширмасдан сўзлаб берди.

“15 ёшга тўлгунимга қадар тўшагимни ҳўллаб қўярдим. Бунинг уяладиган жойи йўқ. Тўғри, бу бир томондан камситилиш мумкиндир, лекин ҳаётда мана шундай бўлган. Бунга эса кейин чора топдим. 20:00 дан кейин суюқлик ичишни тўхтатдим (кулади)".

Эслатиб ўтамиз, Рюдигер бугун мадридликлар сафида Европа Чемпионлар лигаси ярим финали дастлабки ўйини доирасида "Бавария"га қарши баҳсни асосий таркибда бошлайди.

Ўхшаш янгиликлар