Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?

  • Mr.NoBoDy 01.05.2024 08:00
  • 129
  • 30

«Реал Мадрид» бош мураббийи Карло Анчелотти «Бавария»га қарши кечган учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Биз иккинчи бўлимнинг бошида ҳисобни оширишимиз мумкин эди. Бироқ ўша лаҳзада биз иккита гол ўтказиб юбордик. «Бавария» ўша лаҳзаларда энг яхши ўйинини кўрсатди, биз эса йўқ.

Бугун «Бавария» қаттиқ босим кўрсатмади. Кўплаб бўш ҳудудлар қолдирди. Биринчи гол ажойиб тарзда киритилди. Бу голда икки нафар футболчини алоҳида қайд этиш керак: Крооснинг ажойиб узатмасини ва Вининг сўнгги нуқтани қўйиш маҳоратини эътироф этиш лозим», -деди Карло Анчелотти.

Ўхшаш янгиликлар