«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин

  • Mr.NoBoDy 01.05.2024 09:00
  • 135
  • 30

«Манчестер Юнайтед» сардори Бруну Фернандеш ёзда жамоани тарк этиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Тўғрисини этаман, агар Англиядан кетиш ҳақида ўйласам, бу Евро-2024 дан сўнг содир бўлади. Ҳозирча бор эътиборимни Англия кубогининг финалига қаратганман. Мен учун ҳозирда энг муҳими шу. Қолганини эса ёзда ўйлаб кўраман», — деган Бруну.

Маълумот учун, португалиялик футболчи 2020 йилнинг январь ойида Англияга кўчиб ўтганди. Ярим ҳимоячи жорий мавсум барча мусобақаларда 45 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 15 та гол ва 11 та голли узатма бор.

Ўхшаш янгиликлар