Марчиняк "Бавария"нинг 103-дақиқадаги голини офсайд сабаб бекор қилди. Ўйиндан ташқари ҳолат ростдан ҳам бормиди?

  • Mr.NoBoDy 09.05.2024 02:50
  • 132
  • 30

Ҳакам голга қадар ҳуштак чалиб юборганди.

"Реал Мадрид" ЕЧЛ ярим финал жавоб ўйинида "Бавария"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, финалга йўл олди. 

Учрашувнинг 103-дақиқасида "Бавария" томонидан киритилган гол бекор қилинди. Гап шундаки, учрашув бош ҳаками Шимон Марчиняк Мюллернинг узатмасидан сўнг дарҳол офсайд сабаб ҳуштак чалиб юборди. Ҳакам бу ҳолатда ё де Лигт ёки Мазрауи офсайдда эканини қайд этди. Гол ҳакам ҳуштагидан сўнг киритилгани сабабли бу вазият ВАР орқали текширилмади. Ижтимоий тармоқларда айнан ўша вазиятда офсайд бормиди деган савол жуда кўп муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Сизнингча ушбу вазиятда ҳакам тўғри қарор чиқардими?

Ўхшаш янгиликлар