Суперлига. Апрель ойининг энг яхши футболчиси ва мураббийи бўлиш учун даъвогарлар эълон қилинди

  • Mr.NoBoDy 09.05.2024 08:25
  • 84
  • 30

Профессионал футбол лигаси одатга кўра, ҳар ой Суперлиганинг энг яхши мураббий ва футболчисини аниқлаб келмоқда.

Апрель ойида Суперлигада 1 та, Ўзбекистон кубогида эса 3 та баҳслари бўлиб ўтди. Ушбу учрашувлар давомида бир қатор футболчи ва мураббийлар ўзларини кўрсатишди.

Суперлига. Апрель ойининг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар

Шоҳруҳ Абдураҳмонов (Сўғдиёна) – 3 ўйин, 2 гол, 2 ассист

Жоэль Кожо (Динамо) – 4 ўйин, 3 гол, 1 ассист

Жаҳонгир Абдусаломов (Сурхон) – 4 ўйин, 2 гол, 1 ассист

Суперлига. Апрел ойининг энг яхши мураббийи бўлишга номзодлар

Веско Стешевич (Металлург) – 3 ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг, тўплар фарқи 8:1

Виталий Левченко (Нефтчи) – 3 ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг, тўплар фарқи 8:2

Самвел Бабаян (Навбаҳор) – 3 ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг, тўплар фарқи 4:2

Иван Бошкович (Сўғдиёна) – 4 ўйин, 4 ғалаба, тўплар фарқи 8:2

Февзи Давлетов (Сурхон) – 4 ўйин, 3 ғалаба, 1 дуранг, тўплар фарқи 10:2

Эслатиб ўтамиз, овоз бериш жараёнида мусобақаларни бевосита шарҳлаб бораётган, таҳлил қилаётган, мутахассис сифатида кузатаётган ва албатта бирор клубда фаолият олиб бормаётган нейтрал шахслар иштирок этади.

Ўхшаш янгиликлар