Томас Тухель мағлубият сабабини ошкор қилди

  • Mr.NoBoDy 09.05.2024 09:50
  • 165
  • 30

«Бавария» устози Томас Тухель кечаги учрашувдаги мағлубият сабабини ошкор қилди.

«Бугунги учрашувдан сўнг ўзимизга келишимиз учун маълум муддат керак бўлади. Биз бугун барча кучимизни майдонга ташлаб кетдик. Бундай мағлубиятларни қабул қилиш қийин, бироқ биз бунга мажбурмиз.

Бизда кўплаб жароҳатлар бор эди, бугун ҳам бир нечта футболчини мажбуран ўзгартиришга мажбур бўлдим. Бугун тўрт нафар ҳужумчи билан ўйинни бошладим, бироқ учрашув якунига қадар барчасини ўзгартиришга мажбур бўлдим. Кейин эса Мануэль Нойер учрашув давомида ажойиб ўйин кўрсатиб турган вақтида жуда қўпол хатога йўл қўйди. У бундай хатони яқин 100 йил ичида қилмаганди», — деди «Бавария» устози.

Ўхшаш янгиликлар