"Реал Мадрид" Кроосга "Байер"дан ўринбосар топди

  • Mr.NoBoDy 09.05.2024 15:00
  • 102
  • 30

"Реал"нинг навбатдаги стратегик хариди ярим ҳимоячи Флориан Вирц бўлиши мумкин.

Ҳозирда "Байер"да ўзининг ёрқин ўйинлари билан мутахассис ва мухлислар эътиборини тортиб улгурган футболчи 2025 йил ёзида Мадридга кўчиб ўтиши мумкин.

Флорентино Переснинг режасига кўра, Вирц тажрибалироқ ҳамюрти Тони Крооснинг узоқ йиллик ва тўлақонли ўринбосари бўлиши керак. Кроос "Реал" билан шартномасини 2025 йилга узайтирганига қарамай, келаси мавсум германиялик учун Мадридда сўнггиси бўлиш эҳтимоли юқори. Шундай қилиб, бошқа бир германиялик бевосита унинг ўрнини эгаллайди.

21 ёшли Вирцнинг "Байер" билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. Жорий мавсум у 45 ўйинда 18 та гол уриб, 19 та голли узатма етказиб берди. Хаби Алонсонинг чемпион "Байер"ида у - муҳим фигуралардан бири.

Ўхшаш янгиликлар