Стефано Пиоли А Сериянинг бошқа бир грандида иш бошлаши мумкин

  • Mr.NoBoDy 09.05.2024 15:25
  • 81
  • 30

"Наполи" "Милан" устози Стефано Пиоли билан оғзаки келишувга эришди.

Бу ҳақида "La Repubblica"га таянган ҳолда calcionapoli24 хабар берди.

Маълум бўлишича, Пиоли мавсум охирида Неаполь клуби бошқарувини ўз қўлига олади. Мураббий "2+1" кўринишидаги шартномага имзо чекади.

Эслатиб ўтамиз, 58 ёшли мутахассис 2019 йил октябрь ойидан буён "Милан" бош мураббийи сифатида фаолият юритади. Ўтган давр мобайнида "россонери" барча мусобақаларда 236 учрашувда майдонга тушиб, 131 марта ғалаба қозонган, 51 марта мағлубиятга учраган ва 54 дуранг қайд этган. 2021/2022-йилги мавсумда "Милан" Италия чемпионлигини қўлга киритган.

Аввалроқ, "Милан" Томас Тухелни ишга таклиф қилиши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. 

Ўхшаш янгиликлар