Ўзбекистон футзал МТЖ дунёнинг биринчи рақамли жамоаси билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади

  • Mr.NoBoDy 09.05.2024 16:25
  • 123
  • 30

Хосе Венансио Лопес бошқарувидаги Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси 6, 8 сентябрь кунлари ФИФА рейтинги етакчиси – Бразилия терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон – Бразилия

6, 8-сентябрь



Аввалроқ ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонда ўтадиган Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутаётганини маълум қилган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мезбонлигидаги мундиаль 14 сентябрдан 6 октябрга қадар давом этади. ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мусобақасининг расмий қуръа ташлаш маросими шу йилнинг 26 май куни Самарқанд шаҳрининг афсонавий Регистон майдонида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар