"Атлетико" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи

  • Mr.NoBoDy 10.05.2024 13:25
  • 87
  • 30

Испанияликлар Глейсон Бремер билан шартнома имзоламоқчи.

Испаниянинг "Атлетико" жамоаси Италиянинг "Ювентус" клуби ҳимоячиси Глейсон Бремерни сафига қўшиб олиш ниятида, дея хабар бермоқда "Calciomercato".



Хабарларга кўра, "кекса синьора" Бремер учун 70 миллион евро талаб қилмоқда. Бразилиялик футболчига Англиянинг "Манчестер Юнайтед" жамоаси ҳам қизиқиш билдирмоқда, у шартномага Мэйсон Гринвудни ҳам қўшишга тайёр.

Глейсон Бремер жорий мавсум "Ювентус" сафида 37 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар