Предраг Миятович "Реал"нинг муаммоси ҳақида айтиб ўтди

  • Mr.NoBoDy 03.10.2024 14:56
  • 42
  • 30

"Реал"нинг машҳур собиқ футболчиларидан бири Предраг Миятович жамоанинг Чемпионлар Лигасидаги "Лилль" билан ўйиндан (0:1) кейин тассуротлари билан ўртоқлашди.

"Тўғрисини айтсам, "Реал"нинг ярим ҳимоядаги ўйини мени умуман қониқтирмади. Ўйлашимча, "Лилль" билан ўйиндаги муаммо айнан ярим ҳимоя чизиғида эди. Бу йигитлар жисмонан яхши ҳолатда, аммо яратувчанлик борасида камчиликлар бор. Менга у ерда Модрич етишмади, Кроос эса ортиқ клубда эмас. Назаримда, Тчуамени, Камавинга ва Вальверде – жуда кўп мускуллар ва тўп билан бироз қўполроқ муомала. Менимча, ярим ҳимоянинг бундай варианти "Реал"га тўғри келмайди", - деди Миятович "Cadena SER" эфирида.

Ўхшаш янгиликлар