Сане АПЛга қайтиши мумкин

  • Mr.NoBoDy 05.10.2024 00:24
  • 69
  • 30

"Бавария" футболчиси Лерой Санега "Ньюкасл" томонидан қизиқишлар бор.

Журналист Кристиан Фалькнинг маълумотига кўра, "Бавария" мавсум якунларидаги натижаларига қараб футболчисини сотиш вариантларини кўриб чиқади.

АПЛда иштирок этиши сабабли "Ньюкасл" футболчи учун асосий даъвогар бўла олади. "Бавария"да кўп ўйин амалиётига эга бўлмаётган футболчини ЕЧЛда қатнашаётган кўплаб жамоалар ҳам кўзлаб юрибди.

Агарда "Ньюкасл" футболчини ўз таркибига қўшиб олмоқчи бўлса, режа қилганидан ҳам кўпроқ пул тўлаши керак бўлади. Томонлар музокараларни давом эттиришмоқда. Лекин барчаси трансфер бозорида футболчи учун бўладиган сўровларга боғлиқ бўлади.

Ўхшаш янгиликлар