Лукаку уни терма жамоага чақиришларини хоҳламаяпти

  • Mr.NoBoDy 05.10.2024 15:00
  • 45
  • 30

Ромелу Лукаку бу йил Бельгия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилмайди.

Маълумотларга кўра, форвард Бельгия Қироллик футбол ассоциациясини 2025 йилгача миллий жамоада ўйнамаслиги ҳақида бохабар қилди.

31 ёшли футболчи бор эътиборини "Наполи"га қаратиб, тезроқ клубга кўникиб олмоқчи.

Олдинроқ, Бельгия терма жамоаси вакиллари Лукаку ҳамда Кевин Де Брюйне миллий жамоага қайтишига умид қилаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Ўхшаш янгиликлар