"Украинага қарши қийин ўйин ўтказдик. Учрашувни кўнгилдагидек бошлай олмадик. Ёмон ўйнаганимизга қарамай, танаффусгача ҳисоб 0:1 эди. Иккинчи бўлимни жуда яхши бошладик, аммо ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Кейин гол урдик. Бироқ кейин нималар бўлганини билмайман...
Турнир биз учун унутилмас бўлди. Илк ўйинимизда ғалаба қозондик. Қолаверса, Парагвайга қарши баҳсда ярим финал йўлланмасига эга чиқдик.
Тўғри, биз бу ердаги жамоалар билан аввал ҳам учрашганмиз, бироқ барибир жаҳон чемпионати мутлақо бошқа даражадаги турнир ҳисобланади", деди Гирио.
Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги дебютида тўртинчи ўринни эгаллади.
Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.