Пабло Таборда: "Мағлубиятга қарамай, бошимизни баланд кўтарган ҳолда Ўзбекистонни тарк этамиз"

  • Mr.NoBoDy 07.10.2024 22:48
  • 63
  • 30

Футзал бўйича жаҳон чемпионати финалида Бразилияга қарши ўйиндан сўнг (1:2) Аргентина терма жамоаси сардори Пабло Таборда сайтимизга интервью берди.

"Бразилияга қарши ўйинда устунлик қилдик. Шунчаки улар вазиятлардан унумли фойдланишди. Мағлубиятга қарамай, бошимизни баланд кўтарган ҳолда бу ерни тарк этамиз. Биз боримизни бердик, 40 дақиқа давомида ҳужум қилдик. Шунчаки омад бизга кулиб боқмади.

Ҳакамлар фаолиятини яхши баҳоламайман. Улар бир хил стандарт асосида иш олиб бормади.  

Ғалаба қозонишимизда энг катта тўсиқ Бразилия дарвозабони эди. У ҳақиқатдан ҳам ажойиб ўйин намойиш этди ва кўп вазиятда дарвозасини голлардан сақлаб қолди", деди Таборда.

Эслатиб ўтамиз, кетма-кет учинчи маротаба жаҳон чемпионати финалига чиққан Аргентина терма жамоаси кумуш медалларни қўлга киритди.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Ўхшаш янгиликлар