Бугун терма жамоа билан бирга Тошкентга учиб келадиган футболчи "Женоа" клуби билан келишувга эришган деб хабар бермоқда, Tasnim ахборот агентлиги.
Маълумот учун, Жаҳонбахш 1 июль куни "Фейеноорд"ни тарк этганидан сўнг клубсиз эди. У Эрон терма жамоаси сафида 87 та ўйин ўтказган ва 17 та гол урган. "Женоа" 7 та ўйинда 5 очко тўплаб Италия А серияси мусобақа жадвалида 20 та клуб орасида 18-ўринни эгаллаб турибди.