Бразилия терма жамоаси қачон Россия билан ўйин ўтказиши мумкин?

  • Mr.NoBoDy 08.10.2024 17:22
  • 48
  • 30

Бразилия Россия терма жамоаси билан ўйин ўтказиш имконияти ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Ҳозир биз Россия билан ўртоқлик ўйини ҳақида музокара олиб бораётганимиз йўқ, лекин аввал ҳам бу борада мулоқотлар бўлган. Биз ўтган йил давомида Бразилия ва Россия ўртасидаги бўлиши мумкин бўлган ўйин ҳақидаги саволларга жавоб бердик, аммо бугунги кунга қадар ҳеч нарса бўлгани йўқ.

Ноябрь ва кейинги йилнинг ўзида бу учрашувни ташкил эта олишимиз даргумон - бизнинг тақвимимиз жаҳон чемпионатига саралаш ўйинлари билан тўлган. Шундай қилиб, биз 2026 ва 2027 йилларда нима бўлишини кўрамиз", - деди Бразилия Футбол Конфедерациясининг ОАВ билан алоқалар бўйича директори Родриго Пайва.

Ўхшаш янгиликлар