Упамекано ҳам сафдан чиқди ва Франциянинг ўйинларини ўтказиб юборади

  • Mr.NoBoDy 08.10.2024 14:48
  • 54
  • 30

"Бавария" ҳимоячиси Дайотчанкуль Упамекано Франция термасининг бўлажак ўйинларида иштирок эта олмайди.

Бундеслиганинг 6-турида "Айтрахт"га қарши ўйинда (3:3) Упамекано ўнг тиззаости мушакларини шикастлаб олди.

"Бавария" аъзоси ўрнига Франция миллий терма жамоасига "Севилья" вакили Лоик Баде чақирилган. Таъкидлаш лозим, натижада, Баде терма жамоа сафида дебют қилиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар