Руни: "Эрик тен Хаг – ажойиб мураббий, аммо ҳозир қийин даврни бошдан кечирмоқда"

  • Mr.NoBoDy 08.10.2024 15:16
  • 54
  • 30

"Плимут Аргайл" бош мураббийи Уэйн Руни "Манчестер Юнайтед" устози Эрик тен Хагни қўллаб-қувватлади.

"Ишончим комил, Эрик тен Хаг – ажойиб мураббий. У қаерда ишлаган бўлса, ҳамма жойда совринлар ютган. Жумладан, "Манчестер Юнайтед"да ҳам. Шундай экан, ҳозир у шунчаки қийин даврни бошдан кечирмоқда. Ўйлашимча, унинг ўзи ҳам шундай фикрда. Умид қиламанки, у вазиятни ўзгартира олади, чунки кўпинча мураббийлар ишини йўқотади, лекин кейин клуб янги мутахассис билан ўз йўлини топиб олишига ундан ҳам кўпроқ вақт талаб қилинади.

Менимча, 14-ўринни бирор сабаб билан изоҳлаб бўлмайди. МЮ совринлар учун курашишни истайди, демак, клубдаги барча ўз иш сифатини янада яхшилаши зарур. Эрик тен Хаг барчасини тўғрилаш учун астойдил ҳаракат қилаётганини биламан.

Ўтган мавсум айтганимдек, футболчилар ҳам ҳозир ҳар қачонгидан кўпроқ тер тўкишлари талаб қилинади. Охирги бир неча йилда кўплаб футболчилар клубда ўйнаб кетишди. "Манчестер Юнайтед" яна энг юқори ўринлар учун курашишини кўришни истардим".

Ўхшаш янгиликлар