ПРО-Лига. "Қўқон-1912"га қарши баҳсда "Машъал" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди

  • Mr.NoBoDy 08.10.2024 18:40
  • 54
  • 30

Бугун ПРО-Лиганинг 22-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтди.

Муросасиз курашларга бой ўтган беллашувда томонлар ғолиб номини аниқлай олишмади. "Қўқон-1912" ҳисобни очди ва яна бир қатор вазиятларга эга бўлганига қарамай, орадаги фарқни оширишни уддалай олмади. Охиригача умидни узмаган меҳмонлар эса якунда мағлубиятдан қутулиб қолишди. Жавоҳир Абдуалимов "Машъал"ни мағлубиятдан қутқариб қолди.


"Қўқон-1912" – "Машъал" 1:1 (LIVE)
Голлар: Хусниддин Ғафуров 45+3` (1:0) — Жавоҳир Абдуалимов 84` (1:1)
8 октябрь. Яйпан. "Ўзбекистон" стадиони 
Ҳакамлар: Тимур Тўхтасинов, Андрей Цапенко, Олим Тўйчибоев
VAR: Акмал Раҳимов
AVAR: Адҳам Риҳсибоев
Назоратчи: Жаҳонгир Саидов
Комиссар: Шоҳруҳ Саид


"Қўқон-1912" - 13.Азизжон Исақов, 4.Аслиддин Тоштемиров, 6.Зафар Ҳакимов, 7.Шота Гвазава, 11.Шахзод Бешимов, 18.Бахром Абдурахимов, 20.Иқболжон Маликжонов, 23.Александр Мерзляков, 27.Суннатилла Поёнов, 69.Егор Кондратьюк (Дониёр Исмаилов 60`), 94.Хусниддин Ғафуров
Захира: Мирзоҳид Жалилов, Азамат Сойибов, Асадбек Зокиржонов, Зафар Акрамов, Жавоҳир Ҳусанов, Иброҳим Мухторов, Бекжон Жўрабоев, Асадбек Хабибуллаев.

"Машъал" - 1.Умиджон Ҳамроев, 5.Самандар Очилов, 6.Жавоҳир Абдуалимов, 7.Исломбек Баратов, 8.Жасур Азимов, 9.Иброҳим Ғанихонов, 10.Ҳумоюн Муртозаев, 17.Муҳаммад Йўлдашев, 19.Анвар Муродов, 22.Нуржаҳон Музаффаров, 34.Шаҳбоз Жўраев
Захира: 12.Достонбек Тўхтабоев, 4.Муҳаммадали Номозов, 11.Асадбек Самариддинов, 20.Эргаш Исмоилов, 21.Нурмуҳаммад Тошпўлатов, 23.Сарварбек Бекчанов, 33.Асан Ваниев, 77.Отажон Ниязметов, 80.Мишель Бабатунде.


Ўхшаш янгиликлар