Хавига МЮда ишлаш варианти таклиф этилмоқда

  • Mr.NoBoDy 09.10.2024 14:16
  • 96
  • 30

"Барселона" собиқ бош мураббийи Хави Эрнандес мураббийликка қайтиши ва "Манчестер Юнайтед"ни бошқариши мумкин.

"El Nacional" хабарига кўра, испаниялик мутахассис клуб томонидан бўлажак қайта қуриш учун идеаль номзод сифатида кўрилмоқда.

"Қизил иблислар" раҳбарияти амалдаги мураббий Эрик Тен Ҳагни истефога чиқаришни режалаштирмоқда. Нидерландиялик мутахассиснинг тақдири бўйича якуний қарор бугунга белгиланган йиғилишда қабул қилиниши мумкин.

"Манчестер Юнайтед" айни пайтда Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 7 ўйинда бор-йўғи 8 очко жамғариб, 14-ўринда бормоқда. Жамоадаги вазият шошилинч ўзгаришларни талаб қилади ва Хави клубни ғалабали йўлларга қайтариши мумкин.

Мухлислар ва экспертлар “Манчестер Юнайтед”нинг келажаги ва Хавининг эҳтимолий тайинланиши ҳақидаги кейинги янгиликларни интиқлик билан кутишмоқда.

Ўхшаш янгиликлар