Маълум қилинишича, мюнхенликлар яқин вақт ичида 21 ёшли Мусиалага маошини йилига 25 млн еврогача оширишни назарда тутувчи келишув таклиф қилади. Шу тариқа у клубнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланади.
Жамол Мусиала 2019 йилдан бери "Бавария"да ўйнаб келмоқда. Ярим ҳимоячи мюнхенликлар сафида жами 114 та ўйин ўтказиб, 33 та тўп киритишга улгурган.