Англия терма жамоаси йиғинига икки янги футболчи қўшилди

  • Mr.NoBoDy 09.10.2024 17:55
  • 48
  • 30

Англия терма жамоасининг октябрь ойидаги йиғинига икки янги футболчи қўшилди. Гап «Ньюкасл»дан ҳимоячи Тино Ливраменто ва «Ливерпуль»дан ярим ҳимоячи Кёртис Жонс ҳақида кетмоқда. Ушбу футболчиларнинг «Уч шерлар» сафига чоршанба куни келиб қўшилди.

Англия терма жамоаси айни дамда октябрь ойида бўлиб ўтадиган Миллатлар лигасининг иккита ўйинига тайёргарлик кўрмоқда. 10-куни Ли Карсли шогирдлари ўз майдонида Грецияга қарши, 13-кун эса меҳмонда Финляндияга қарши баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида Миллатлар лигасининг янги мавсумининг дастлабки икки ўйинида Англия терма жамоаси максимал – олти очко тўплашга муваффақ бўлди.

Ўхшаш янгиликлар