"Бунёдкор" стадионида ўтказилган машғулотни Сречко Катанецнинг мураббийлар штаби олиб борди. Айни вақтга кўра, терма жамоамиз сафидаги барча футболчилар соппа-соғ.
Эслатиб ўтамиз, эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 учинчи саралаш босқичи 3-тур доирасида Эрон Ислом Республикаси вакилларига қарши майдонга чиқишади. Учрашув соат 19:00да "Бунёдкор" стадионида ўтказилади. Қуйида терма жамоамизнинг бугунги машғулотидан суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Владо Радманович: "Катанец билан ўйин давомида доимий алоқада бўламиз"
Фото: Толибжон Қосимов
Олға, Ўзбекистон!