Баҳснинг 11-дақиқасида стадионда электр чироқларнинг бир қисми ишламай, ўчиб қолди. Бош ҳакам Юлиан Вайнбергер учрашувни тўхтатишга мажбур бўлди. Орадан 8 дақиқа ўтиб, ўйин давом эттирилди.
Учрашувнинг 35-дақиқасида Михаил Мудрик ҳисобни очди. Бу унинг май ойидан буён урган илк голи бўлди.