Sky Sports журналисти Кейв Солхекол ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати учун янги қоидаларни ўрнатиши ҳақида хабар берди.
Янгиликларга кўра, клублар турнир ўйинларига энг кучли таркибларни жалб этишлари керак.
Мусобақада иштирок этмаслик камида 445 минг фунт стерлинг миқдорида жаримага тортилади.
Эгалари бир нечта клубларда акцияларга эга бўлишлари мумкин эмас.
Жамоалар лагерга биринчи ўйиндан 3-5 кун олдин келишлари керак.
Клубнинг дастлабки қайдномасига 26-50 нафар, тўғридан-тўғри турнир учун қайдномага эса 26-35 нафар футболчи киритилади.
Футбол федерациялари махсус трансфер ойнасини очишлари мумкин - 1-10 июн.
7 июндан 3 июлгача клублар ўз таркибига кўпи билан 2 нафар футболчини қўшиб олишлари мумкин бўлади.
Футболчилар фақат битта жамоада ўйнаши мумкин.
Совринлар ҳақидаги маълумотларга ойдинлик киритилмоқда.
Қоидалар 2025 йилнинг 15 июнидан 13 июлига қадар АҚШда бўлиб ўтадиган навбатдаги жаҳон чемпионати олдидан кучга киради.