"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Марк Касадога "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" клублари қизиқиш билдиришмоқда. Бу икки клуб футболчини ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилишмоқда. 21 ёшли футболчига аввалроқ "Ньюкасл"дан ҳам таклиф бўлгани айтилганди.
Маълумот учун, Касадо ушбу мавсумда "Барса" таркибида 13 та учрашувда майдонга тушди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2028 йилга қадар мўлжалланган.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра футболчининг таҳминий трансфер суммаси 15 млн еврони ташкил қилади.