Учрашувда Португалия клуби сафида Виктор Гйокереш хет-трик қайд этди. Баҳсдан кейин швециялик ҳужумчи МЮга кетаётган Рубен Аморим ҳақида гапирди.
"Албатта, биз Аморимни соғинамиз. У билан бирга кўплаб ғалабаларга эришдик. Рубен билан бирга кетаётган бошқа мураббийлар ҳам бизга етишмайди. Аммо олдинга юришда давом этишимиз керак", - деди Гйокереш.
Маълумот учун, Виктор Гйокереш бу мавсум "Спортинг" сафида барча мусобақаларда 17 та ўйинда майдонга тушиб рақиблар даврозасига 23 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.