"Ал Ҳилол" Неймардан қутулиш ҳақида ўйламоқда

  • Mr.NoBoDy 06.11.2024 21:32
  • 42
  • 30

Клуб футболчи билан шартномани бекор қилишни режалаштирмоқда.

Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби Неймар билан шартномани бекор қилиш ҳақида бош қотирмоқда. Футболчи узоқ муддатли жароҳатдан қайтиб, "Истиқлол"га қарши ўйинда яна жароҳат олиб, уч ҳафтага сафдан чиққанди. 

Клубдагилар футболчи мавсумнинг қолган қисмида жамоага ёрдам беришига кўзлари етмаяпти. "Ал Ҳилол" январь ойида футболчи билан шартномани бекор қилиш бўйича музокаралар ўтказишни режа қилмоқда. Футболчи билан шартнома бекор қилинса, "Ал Ҳилол" яна бир легионерни рўйхатдан ўтказиши мумкин бўлади.

Неймарнинг маоши ҳам бу масалада катта рол ўйнамоқда. Клуб футболчи учун ўтган йилнинг август ойида 90 млн евро тўлаганди. Неймарнинг йиллик маоши эса 160 млн еврони ташкил қилади.

Томонлар ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилишлари ҳозирги ҳолатда ҳақиқатга энг яқин вариант ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар