“Ланс” клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Франция чемпионатининг октябрь ойидаги энг яхши ёш футболчиси деб топилди. Абдуқодир мухлислар орасида ўтказилган сўровномада катта устунлик билан ғалаба қозонди. “Ой жавоҳири” номли мукофотни ютиш учун номзодлар сафида Жонатан Роу (“Марсель”) ва Малик Фофана (“Лион”) ҳам бор эди. Абдуқодир сўровномада 47% овоз олди. Роу ва Фофана эса мос равишда 28% ва 25% овоз тўплашди.