Бельгиялик футболчига ҳозирга қадар "Манчестер Сити" шартномани узайтириш таклифи билан чиққанича йўқ. Кевиннинг ўзи эса МЛСдан жамоа қидирмоқда. Шунингдек, хавбекда Саудия Арабистонидан вариантлар бор. Бироқ у Осиё томон йўл олишни истамаяпти.
"Ал Ҳилол" ҳозирча футболчига таклиф билан чиқмаган, клуб айни дамда Муҳаммад Салоҳни таркибига қўшиб олишни жиддий режа қилмоқда. Ҳозирча "Ал Насср", "Ал Аҳли" ҳамда "Ал Қодисия" жамоалари Кевинга жиддий қизиқиш билдиришмоқда.