Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бугун Осиё кубогидаги рақиби билан ўйнайди

  • Mr.NoBoDy 26.01.2025 09:24
  • 201
  • 30

Ислом Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси айни пайтда Саудия Арабистонида йиғин олиб бормоқда.

Вакилларимиз бугун мазкур йиғин доирасида мезбон терма жамоа Саудия Арабистонига қарши майдонга чиқади. Учрашув Тошкент вақти билан 18:00да старт олади. Маълумот учун, U-17 Осиё кубоги 3-25 апрель кунлари ушбу мамлакатда бўлиб ўтади. Унга кўра, вакилларимиз "А" гуруҳида Саудия Арабистони, Хитой ва Таиланд билан куч синашади. Жаҳон чемпионатига 8 та жамоа йўлланмани қўлга киритади. 

Ўхшаш янгиликлар