Криштиану Роналду 40 ёшга тўлди!

  • Mr.NoBoDy 05.02.2025 09:33
  • 63
  • 30

Португалия терма жамоаси ва «Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду 40 ёшга тўлди.  

Ҳозирги пайтда Роналду ўз фаолияти давомида 923 та гол урган. Шулардан 788 тасини клуб даражасида, яна 135 тасини эса Португалия миллий жамоаси сафида киритган.  

Роналду ўз карьераси давомида «Спортинг», «Манчестер Юнайтед», Мадриднинг «Реал», «Ювентус» ва «Ан-Наср» жамоалари сафида тўп тепган. У энг кўп учрашувларни «Қироллик клуби» (Мадрид «Реал») сафида ўтказган — жами 438 ўйинда майдонга тушиб, 450 та гол урган ва 131 голли пас амалга оширган.  

40 ёшли футболчи беш марта «Олтин тўп» соҳиби бўлган ва шунча Чемпионлар Лигасида ғолибликка эришган. 2016 йилда эса у Португалия терма жамоаси билан Европа чемпиони бўлган.

Ўхшаш янгиликлар