"Милан" "Барселона" ҳужумчиси Ферран Торрес билан шартнома имзолашга уринди, аммо каталонияликлар "россонери" билан ҳаттоки музокараларга ҳам киришгани йўқ, шу сабаб итальянлар "Челси"дан Жоау Феликснинг ижарасига эътибор қаратишди.
24 ёшли Торрес жорий мавсум барча мусобақаларда 24та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 3та ассист қайд этди.
Transfermarkt портали Торресни 28 миллион еврога баҳоламоқда.