"Пахтакор" сафарда "Ал Гарафа" меҳмони бўлиб 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу мағлубиятга қарамай, охирги тур олдидан "шерлар"да кейинги босқичга чиқиш имконияти сақланиб қолди.
Кейинги босқичга 8 та кучли клуб чиқади.
Хўш, "Пахтакор" плей-оффга чиқиши учун нималар содир бўлиши керак? Математикани бошладик:
17 февраль куни "Пахтакор" ўз майдонида "Ал Садд"ни мағлуб этиши ва иккита ўйинда рақобатчилари мағлуб бўлишлари шарт. Ғалабадан бошқа ҳар қандай натижа "Пахтакор"ни гуруҳда қолиб кетишига сабаб бўлади.
Қуйидаги ўйинларда
"Персеполис" (Эрон) - "Ал Насср" (С.Арабистони)
"Ал Аҳли" (С.Арабистони) - "Ал Гарафа" (Қатар)
"Ар Райян" (Қатар) - "Истиқлол" (Эрон)
"Персеполис", "Ал Гарафа" ва "Истиқлол"дан камида иккитаси мағлуб бўлиши шарт.
Маълумот учун, ОЧЛда очколар тенг бўлиб қолса биринчи ўринда тўплар фарқига қаралади.