Олмалиқликлар ушбу иккинчи хорижий йиғин доирасида 5 та ўртоқлик ўйинида майдонга тушишади. Клуб раҳбарияти олиб борган музокаралар натижасида «Кончилар» йиғиндаги илк ўйинини Шимолий Корея миллий терма жамоасига қарши ўтказади. Кейинги назорат учрашувлари эса Чехия, Грузия, Молдова ва Қозоғистон клублари билан бўлиб ўтади.
ОКМК ФКнинг рақиблари ва ўйинлар саналари қуйидагича:
7 февраль.
ОКМК — Шимолий Корея миллий терма жамоаси
10 февраль.
ОКМК — «Баник Острава» (Чехия)
12 февраль.
ОКМК — «Самгурали» (Грузия)
15 февраль.
ОКМК — «Милсами» (Молдова)
18 февраль.
ОКМК — «Туран» (Қозоғистон)