«Интер» Ракитичга «Барселона»га нисбатан кўпроқ маош тўламоқчи

  • Mr.NoBoDy 22.02.2019 09:00
  • 1845
  • 30

«Барселона» ярим ҳимоячиси Иван Ракитич «Интер»га ўтиши кутилмоқда. Италиянинг La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, миланликлар футболчига 3 йиллик шартнома таклиф қилишади.

Келишув амалга ошса, хорватиялик футболчи йилига 6,5 миллион евро маош ола бошлайди. Ракитичнинг "Барса"даги маоши 5 миллион еврони ташкил қилади.

Шунингдек, Ракитичнинг трансфер суммаси 40 миллион евро атрофида бўлиши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар